28 Декабр 2021 йил 383

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Сатволдиевнинг ташаббуси билан 150 нафар кам таъминланган, моддий имконияти ночор фуқароларга ҳомийлик ёрдами сифатида ИД-карта расмийлаштириб берилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида “Паспорт-виза” қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш, уйма-уй юрган ҳолда фуқароларни муаммоларини ўрганиш, янги намунадаги шахсини тасдиқловчи хужжат ID-карта билан расмийлаштириш, шахсини тасдиқловчи хужжат учун давлат божини тўлашга имконияти йўқ фуқароларга моддий кўмак бериш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг декабрь ойида аҳоли муаммоларини “хонадонбай”, “фуқаробай” ўрганиш натижасида аниқланган муаммолар таҳлили қилинганда, шулардан 150 нафар фуқароларни паспорт учун давлат божи тўлашга имконияти йўқлиги аниқланди ва мазкур тоифадаги фуқаролар рўйҳатлари Қашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан шакиллантирилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Сатволдиевнинг ташаббуси билан 150 нафар кам таъминланган, моддий имконияти ночор фуқароларга ҳомийлик ёрдами сифатида ID-карта расмийлаштириб берилиб, уларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Text to speech