30 Август 2021 йил 494

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросим ўтказилди

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида мамлакатимизда мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами Қашқадарёда ҳам юқори савияда нишонланди. Шу муносабат билан вилоят ИИБда тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари, полковник Жасурбек Атаев очиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг барча шахсий таркибга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Байрам тадбирида вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари ички ишлар идоралари ходимларини мустақилликка эришганимизнинг 30 йиллиги байрами билан самимий қутлаб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юртимизда ўтган беш йилда мустаҳкам, замонавий ва тезкор ички ишлар органлари барпо этишнинг ҳуқуқий асослари яратилди, - деди. - Жумладан, соҳада амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар замирида ҳам бош мезон инсон манфаати ва эл осойишталигини таъминлаш сифатида амалда ўз ифодасини топган. Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, эл осойишталигини кўз қорачиғидек асраш, ҳуқуқбузарликлар, жиноятларнинг олдини олиш ва пинҳона содир этилганларини излар босилмай фош этиш, жамоат тартибини сақлаш йўлида юрт посбонлари ва ички ишлар идоралари ходимлари кўрсатаётган мардлик, жасорат ифтихорга молик. Албатта, тинчлик ва осуда турмушга замин ҳозирлашда мардлик, жасорат ва матонат намуналарини кўрсатиб, кези келганда жонини фидо этаётган юрт посбонларининг хизматлари алоҳида эътирофга лойиқ. Осойишталик посбонларининг тинчликни кўз қорачиғидек асрашдек машаққатли хизмати, заҳматли меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланиб келаётир.
Тантанали йиғилишда эл осойишталигини таъминлаш йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 август кунидаги Фармонига биноан тўрт нафар ички ишлар органлари ходимлари “Содиқ хизматлари учун”, “Шуҳрат” медаллари, бир гуруҳи эса “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг буйруғига биноан икки нафар фархий ИИВнинг “Фахрий ходими” кўкрак нишони, бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари II- ва III-даражали “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, эсдалик қўл соати ва махсус унвонлар, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech