11 Август 2023 йил 350

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов Қарши шаҳар ва Қарши туманида бўлиб, маҳаллалардаги криминоген вазиятни ўрганди

Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларни жиноятдан ҳоли хавфсиз ҳудудга айлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини манзилли бартараф этиш борасида Қашқадарё вилоятида бир қатор профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоят ИИБ раҳбарлари томонидан “Хавфсиз тун” тадбир доирасида криминоген вазияти оғир ҳудудларда жиноятчилик ҳолати масъул раҳбарлар, сектор раҳбари ва маҳаллалар бешлиги иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов Қарши шаҳрида криминоген вазиятни жиловлаш, жиноят ўчоқлари ҳисобланган ҳудудларда хизматни ташкил этишнинг ҳолатини ўрганиб, “Геолог” маҳалласида жойлашган истироҳат боғи, “Шодлик” маҳалласидаги кўнгилочар масканлар ва чойхоналар ҳамда аҳоли гавжум тўпланадиган масканларда жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш борасида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимларига тегишли йўриқномалар берди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи ўринбосари Қарши туманидаги “Қозикенти” маҳалласида бўлиб, жиноятчиликнинг аҳволи, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги таъминлаш борасида “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишларни олиб бораётган бешликнинг фаолияти билан танишди. Жиноятларнинг сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Ҳам амалий ёрдам ҳам таҳлил асосида олиб борилган тадбирда маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботлари тингланиб, уларга тегишли йўриқноалар берилди.

“Хавфсиз тун” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ҳудудий ИИБнинг тажрибали ходимларидан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилиши юзасидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech