17 Феврал 2023 йил 314

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи фуқароларни қабул қилди

Фуқаролар билан яқин мулоқот қилиш уларни муаммоларини ҳал этиш мақсадида  Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонасида бошқарма бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев бошқарма турли масалалар билан келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди. 

Қабулда мурожаатлар асосини ички ишлар органларига ишга кириш, шунингдек, ходимларининг томонидан олиб борилаётган суриштирув ҳаракатларига оид масалалардан иборат бўлди.

Сайёр қабулда 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ўрганиш учун вақт талаб этадиган айрим мурожаатлар эса назоратга олиниб, ижрога қаратилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech