19 Ноябр 2022 йил 183

Қашқадарё вилоят Кенгаши Суд - ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий коимиссиясининг депутатлар ва блогерлар иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун "Адолат" СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши йиғилиш хонасида Қашқадарё вилоят Кенгаши Суд - ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг депутатлар ва блогерлар иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди. йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 - июлдаги "Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора тадбирлар" тўғрисидаги ПҚ - 5177 сонли қарорининг Қашқадарё вилоятидаги ижроси юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Атаев Жасур Рустамовичнинг 10 ойлик хисоботи тингланди хамда 2022 йил хисобида Болалар хавфсизлигини таъминлаш учун умумтаълим мактаблари атрофидаги автомобиль йўлларида амалга оширилган ишларнинг ҳолати юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ Йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси маьсул ходими Хасанов Руслан Азамовичнинг ахбороти эшитилди.

Text to speech