9 Ноябр 2021 йил
462
Қашқадарё вилоят ИИБ томонидан қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳри ҳудудидан ушланди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан қидирувда бўлган, Китоб тумани Денов қишлоғида яшовчи Ш.A қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо унинг “қочиш режаси” узоққа бормади.
Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Ш.A. Тошкент шаҳрида жойлашган “Қўйлиқ” мардикор бозори ҳудудидан ушланди. Энди у бир йемас иккита ҳолат бўйича жавоб беришига тўғри келади.