Қашқадарё вилоят ИИБ да “Коррупсияга қарши курашишда ички назорат тузилмаларининг аҳамияти” мавзуси остида тадбир бўлиб ўтди
Тадбирда сўзга чиққан Қарши давлат университети доценти Шайманова Aдиба Ергашевна Коррупсия – жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган жирканч иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур йетказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келишини таъкидлади. Жумладан, Ўз ваколатини суиистеъмол қилиш турлича бўлгани каби, коррупсия ҳам турли кўри¬нишда юзага келади. Унга фақат пора олиш ёки бериш емас, балки хизмат вақтида товламачилик, фирибгарлик, мулкни ўзлаштириш, совға олиш ва бериш, қариндошчилик, маҳаллийчилик, лоббизм фаолиятлари ҳам киради.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ички назорат – бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи ту¬зилмалар яратишни тақозо етади. Хусусан, Президентимизнинг 2020-йил 29-июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан 2020–2021-йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупсияга қарши ички назорат тизими (комплайенс-назорат)ни босқичма-босқич жорий етиш белгилаб қўйилди. Шунингдек, коррупсия ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминотни яратиш қайд етилди.
Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатдики, давлат ва хусусий сектор иштирокчиларининг халқаро стандартлар, қонун ҳужжатлари ва бошқа замонавий усулларга мувофиқ самарали фаолият юритишини таъминловчи муҳим воситалардан бири ўз таркибида коррупсияга қарши курашиш комплайенс-назорат тизимини ташкил етиш ҳисобланади.
2019-йилги маълумотга кўра, бугунги кунда 150 дан ортиқ мамлакатда коррупсияга қарши ички назорат тизими жорий етилган.
Коррупсияга қарши комплайенс- назорат – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субйектлар фаолиятини коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил етувчи, коррупсия хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам етган профилактик тизимдир. Бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички етикет қоидаларига риоя қилишини назорат қилишдир.
Хорижий давлатлар тажрибасига назар ташласак, Сингапур, Буюк Британия, Германия, AҚСҲ каби ривожланган мамлакатларда «Давлат хизмати тўғрисида»ги, «Давлат хизматида жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунлар ҳамда давлат хизматчилари, ман¬сабдор шахс¬лар, шунингдек, судяларнинг хатти-ҳаракат меъёрларини тартибга солувчи Aхлоқ кодекслари мавжуд еканлигини кўришимиз мумкин.
Илғор хорижий давлатларнинг коррупсияга қарши самарали кураш олиб бориш жараёнида қўллаётган усулларидан яна бири – давлат хизматчиларининг мол-мулки, даромадлари ҳамда катта ҳажмдаги харажатларини декларация қилишнинг мажбурий етиб белгиланганлигидир. Бундан кўзланган асосий мақсад мансабдор шахсларнинг ноқонуний даромад олишига йўл қўймаслик ва манфаатлар тўқнашувини бартараф етишдан иборат.
Масалан, Дания ҳукумати вакилларини ҳар йили ўз мол-мулки ва шахсий даромадлари тўғрисидаги маълумотларни нашр етишга, хорижий компанияларда аксияларга ега бўлишни тақиқлашга мажбур қилади. Бу бошқарув фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлигини, коррупсион ҳолатлар¬нинг олдини олишга ёрдам беради.
Мамлакатимизда ҳам коррупсияга қарши курашиш ҳамда мазкур турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақ¬садида ички назорат тизимини йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилди. Коррупсияга қарши курашиш агентлиги директорининг «Коррупсияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи 2021-йил 8-сентабр куни давлат рўйхатидан ўтказилди. Низом билан Коррупсияга қарши ички назорат тузилмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига (кузатув кенгашига) бўйсуниши белгиланди.Коррупсиянинг олдини олишда ривожланган мамлакатларда давлат хизматчилари юқори даражадаги ижтимоий муҳофазага егалиги ҳам муҳим омил ҳи¬собланади. Давлат хизматчилари бепул тиббий хизмат ва таълим олиш ҳуқуқига ега бўлиб, ижтимоий кафолатларга таянишлари мумкин. Бу еса коррупсион ҳаракатлар еҳтимолини сезиларли даражада камайтиради.
Коррупсияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбарлари тегишли ташкилот томонидан Коррупсияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади. Мазкур тузилмалар раҳбарлари Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг розилигисиз лавозимдан озод етилишига йўл қўйилмайди ва тузилмалар мустақиллиги таъминланади.
Тузилма ходимлари ташкилотнинг коррупсияга қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш бўйича иш олиб боради. Ташкилотда коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мазкур иллатга қарши курашиш тизими самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилишни йўлга қўяди. Коррупсияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок етувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун низомда Коррупсияга қарши назорат тузилмасига қатор ҳуқуқлар бериш билан бирга, мажбуриятлар ҳам юкланган. Хусусан, назорат тузилмаси ходимлари текширув¬лар ўтказиши, ҳужжатларни талаб қилиши, ходимлардан ёзма тушунтиришлар олиши мумкин. Ташкилот тизимида жиноят аломатлари, хусусан, коррупсия ҳолатлари аниқланган ҳолларда, зудлик билан тўғридан тўғри юқори турувчи орган, Aгентлик ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.
Бу еса, ўз навбатида, коррупсиявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф етиш, бу турдаги хатти-ҳаракатлар содир етилишининг олдини олиш, коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар ижросини сўзсиз таъминлашга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтганда, дунё афкор оммаси, бу иллатга бееътибор бўлмаган қатлам томонидан коррупсияни йенгишнинг турли йечимлари таклиф қилинади. Баъзилар, аввало, тизимни рақамлаштириш зарурлигини айца, бошқалар ишчилар маошини кўтариш, жазони кучайтириш ва коррупсия ҳолатларини аниқлаш бўйича алоҳида текширувларни амалга ошириш кераклигини таъкидлайди. Лекин бир ҳақиқатни ёддан чиқармаслигимиз лозим. Одамлар дунёқарашини ўзгартирмай, фуқароларда коррупсияга қарши иммунитетни шакллантирмай ва давлат хизмати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатмай туриб, бу борада ижобий натижага еришиш жуда қийин.