7 Январ 2023 йил 248

Арзонлаштирилган китоблар ярмаркаси

Қашқадарё вилояти ИИБда шахсий таркибнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ходимларни китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида арзонлаштирилган китоб ярмаркаси бўлиб ўтди. .

Жаҳон адабиётининг нодир асарлари, миллий ва хорижий адиблар қаламига мансуб китоблар ярмаркасида ички ишлар органлари ходимлари ўзларини қизиқтирган бадиий ва илмий китобларни харид қилишди. 

- Йил бошида “Маънавият ва маърифат дарси”дан сўнг арзонлаштирилган китоблар ярмаркаси ташкил этилгани айни муддао. Бу ходимларнинг болаларига таътилда ўқиши учун китоб харид қилишига ҳам қулай бўлди, - дейди бошқарма ММИ ва КБТХ бош инспектори капитан Хамза Ниёзов. – Китоблар ярмаркасида ички ишлар органлари ходимлари ўқиши тавсия этилган асарлардан иккита харид қилдим. 

Ички ишлар органларида китобхонлик ва китоб ўқиш маданиятини юксалтириш борасида ишлар жадал давом этмоқда.

Text to speech