АРЗОНЛАШТИРИЛГАН КИТОБЛАР ЯРМАРКАСИ
Қашқадарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 03 июль кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги ”ги буйруғига асосан шахсий таркибнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ходимларни китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида арзонлаштирилган китоб ярмаркаси бўлиб ўтди. .
Жаҳон адабиётининг нодир асарлари, миллий ва хорижий адиблар қаламига мансуб китоблар ярмаркасида ички ишлар органлари ходимлари ўзларини қизиқтирган бадиий ва илмий китобларни харид қилишди.
- Янги йил байрами арафасида китоб ярмаркаси ташкил этилгани айни муддао. Бу ходимларнинг вақтини тежаш билан бирга байрамга муносиб совға қилиш учун ҳам қулай бўлди, - дейди бошқарма Тиббиёт бўлими ҲТК раиси майор Шорасул Ҳайдаров. – Китоблар ярмаркасида “Темур тузуклари” ва Ўткир Хошимовнинг “Икки эшик ораси” асарини харид қиламан.
Ички ишлар органларида китобхонлик ва китоб ўқиш маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар жадал давом этмоқда.