28 Октябр 2021 йил 510

Арзонлаштирилган китоб ярмаркаси

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 03 июль кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги ”ги буйруғига асосан ИИВ ҳарбий хизматчиларида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ходимларни китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Қарши ХAХТБ алоҳида батальонида ҳарбий хизматчилари ва муддатли оддий аскарлар учун арзонлаштирилган китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Миллий ва хорижий адиблар қаламига мансуб жаҳон адабиётининг нодир асарлари ярмаркасида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган бадиий ва илмий китобларни харид қилишди. 

- Ҳарбий қисмда китоб ярмаркаси ташкил этилгани айни муддао бўлди. – Бу ходимларнинг вақтини тежаш билан бирга муддатли оддий аскарлар учун ҳам қулай бўлди, - дейди взвод командири капитан Г. Шодиев.

- Чингиз Айтматовнинг “Асрга татугулик  кун”, Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри” каби китобларини арзон нархда хаприд қилдим, - дейди муддатли оддий аскар Ж. Йўлдошев. – Кейинги гал яна ярмарка ташкил этилса, “Темур тузуклари” ва Фёдор Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо” романини харид қиламан.

Ички ишлар органларида китобхонлик ва китоб ўқиш маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар жадал давом этмоқда.

Text to speech