26 Август 2021 йил 473

Қарши тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларга ўқишга ва ишга йўлланмалар берилди

 

Қарши туман Мусиқа ва санъат мактабида туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилган ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келаётган бир гуруҳ шахслар муддатдан олдин шартли озод этиш бўйича юзасидан сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд мажлиси давомида Қарши туман ИИБ Пробация  гуруҳи ҳисобида назоратда турган 6 нафар шахслар белгиланган жазо муддатини тегишли қисмини ўтаганлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, шартли равишда озод этилди.

Шунингдек тадбир давомида Қарши туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўқишга ва ишга марҳамат шиори остида ҳунар ўргатиш ва меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.

Тадбирда қизиқиш доирасига қараб, назоратдаги шахсларга ўқишга ва ишга йўлланмалар берилди.

Text to speech