Қарши тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш ва бўлин тартибига риоя қилишлари холати ўрганилганди
Қарши тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш ва бўлин тартибига риоя қилишлари холати ўрганилганди. Ўрганиш давомида, қуйидагилар аниқланди:
Тожикистон Республикаси фуқароси 06.11.1996 йилда туғилган Рахимов Турсунали Aшурович 2016 йил 10 июн куни Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиб, Қарши тумани Кахлак қишлоғида доимий яшовчи Йўлдошева Жумагул Уриновнага тегишли уйда шу кунга қадар вақтинчалик паспорт рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний яшаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу хатти-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлк содир етганлиги учун Қарши тумани ИИБ МваФРБ масъул ходимлари томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари, яъни 5 млн 400 минг сўм жарима жазоси қўлланилди.
СҲунингдек, Хорижий фуқаро учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувохномаси билан ҳужжатлаштирилган 02.02.1966 йилда туғилган Йўлдошева Жумагул Уриновна Тожикистон Республикаси фуқароси Рахимов Турсунали Aшуровични ўзига тегишли Қарши тумани Кахлак қишлоғидаги уйида ноқонуний яшашига шароит яратиб берган. Ушбу хатти-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 5-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир етганлиги учун Қарши тумани ИИБ МваФРБ масъул ходимлари томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 млн 700 минг сўм жарима жазоси қўлланилди.
Ҳозирда Қарши тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан равишда чет ел фуқаролари хамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспорт-виза қоидаларига риоя қилишлари доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.