14 Апрел 2023 йил 213

Қарши туман “қоратепа” МФЙда жойлашган 3-сектор штабида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.    

Аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини ўрганиб, ечим топиш мақсадида Қарши туманида фуқаролар сайёр қабул ўтказди.

Қабулда фуқароларнинг коммунал соҳадаги муаммолар, газ, электр энегрияси, маҳаллага оқава сув келтириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит маблағини ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир жами 22 та мурожаатлари тингланди.

Мазкур мурожаатлар орасида 4 таси, яъни моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш тизимига йўлланма олиш каби масалалар ижобий ҳал этилди. Шу билан бирга 2 нафар фуқарога мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар маблағ ва вақт талаб этгани боис иш юритувга олиниб, ижрога қаратилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech