4 Август 2023 йил 179

Қарши шаҳридаги “қизил” тоифадаги “Маҳаллот”, "Мустақиллик", "Қарлиқхона" маҳаллаларида бўлиб, криминоген вазиятни маҳалла бешлиги иштирокида атрофлича таҳлил этди.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 28 июл куни Фарғона шаҳрида ўтказилган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилган танқидий масалалар ҳамда устувор топшириқлар ижросини таъминлаш, воҳада ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,  жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қарши шаҳридаги “қизил” тоифадаги “Маҳаллот”, "Мустақиллик", "Қарлиқхона" маҳаллаларида бўлиб, криминоген вазиятни маҳалла бешлиги иштирокида атрофлича таҳлил этди. Маҳаллаларда фуқароларни бандлигини таъминлаш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишнинг аҳволи ўрганилиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан масъул мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Тадбирда жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, жиноятни юзага келтирган сабаб ва шароитлар атрофлича ўрганилиб, маҳалла бешлигига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech