10 Ноябр 2022 йил 469

Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Ф.Ибрагимов жиноятни юзага келтирган шарт-шароитларни  муҳокама этди

Қарши шаҳридаги 27-мактабда маҳаллада содир этилган оғир тан жароҳати етказиш жинояти муҳокамасига юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳар ИИО ФМБ, шаҳар ХТБ ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва “Каманди” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда мактаб ўқитувчилари иштирок этишди.

Муҳокама йиғилишида сўз олган Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Фаррух Ибрагимов жиноятни юзага келтирган шарт-шароит ва омилларни атрофлича таҳлил этди.

Маълум бўлишича, оила-турмуш, бола тарбиясига лоқайдлик, назоратсизлик туфайли юз берган жиноятга қўни-қўшни, маҳалла фаоллари ва, айниқса, қариндошлар ҳамда маҳалла бешлигининг ўз вақтида профилактик ишларни амалга оширмагани сабаб бўлганини таъкидлади. Сен менга тегма, мен сенга қабилида яшаш тарзида давом этиш мудҳиш жиноятни юзага келишига сабаб бўлгани танқид остига олинди.

Жамиятда содир этилган ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш, бунда жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ва бошқа мутасадди муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга эканлиги масъулларга тушунтирилди. 

Ўйлаб кўрилса, маҳаллада фуқароларнинг кундалик ташвиши ва дарду муаммолари билан шуғулланиши лозим бўлган бешлик агарда ҳар бир фуқаро огоҳ ва ҳушёр бўлиб, атроф-теваракда кечаётган ҳолатларга дахлдорлик ҳисси билан яшаганда, элнинг кайвони оқсоқоллари бу ҳолатни вақтида муҳокама этиб,  ўзгалар ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати дахлсиз эканлиги борасида тегишли тарғибот ишларини амалга оширганда бу мудҳиш жиноятнинг олди олиниши мумкин эди.

Ҳолат бўйича “Каманди” маҳалласи бешлиги ва Қарши шаҳар ХТБга қарашли 27-мактаб ўқитувчилари зиммасига келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар вазифаси юкланди.

Text to speech