15 Март 2021 йил 550

“Арсенал” ҳамда “Тозалаш-Антитеррор” тезкор профилактик тадбирлари давомида

Қашқадарё вилояти ҳудудида ўтказилаётган “Арсенал” ҳамда “Тозалаш-Антитеррор” тезкор профилактик тадбирлари давомида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўқотар қуроли билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш  мақсадида, Қамаши туман ИИБга 2021 йил 13 март куни тушган хабарига кўра, ТИИБ ҲПБ ТП ПИ майор А.Шохлиев ва ЖТСГ инспектори катта сержант Ф.Худайназаровлар томонидан аҳоли ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, Қамаши тумани Боғобод қишлоғида яшовчи К.Т 2021 йил 12 март куни соат 14:30ларда яшаш уйи ҳовлисидаги молхонасини бузаётган вақтида, девор орасидан 1 дона ИЖ-17 русумли, 16 калибрли, 1 нилли, Г07996 ракамли, 1960 йилда ишлаб чиқарилган ўқотар ов қуролини топиб олиб, ўз ихтиёри билан топширган.

Профилактик тадбирлар ва тарғибот ва ташвиқот ишлари вилоят миқёсида давом этмоқда.

Text to speech