18 Май 2024 йил 520

ҚАРОР ВА ИЖРО

 Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 8-апрель кунидаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига биноан жазодан озод этилган 11 нафар шахслар билан вилоят сектор раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилди. 

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ҳаётда ўз ўрнини топиши учун имконият яратиш борасида манзилли тадбирлар амалга оширилди. 

Уларга алоҳида эътибор қаратилиб, келгусида тўлақонли эркин ҳаётга мослашиши, дунёқарашини ўзгартириш ҳамда уларнинг соғлом фикрлашини шакллантириш, ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун ҳар томонлама кўмаклашиш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, такроран жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир этишини олдини олиш мақсадида профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди. 

Суҳбат давомида уларнинг аниқланган муаммоларини айримлари баратарф этилган бўлса, вақт ва маблағ талаб этадиган мурожаттларини бартараф этиш учун масъулларга топшириқлар берилди. 

  Вилоят ички ишлар органларининг Пробация хизмати мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жазодан озод этилган 11 нафар шахслар билан профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида уларнинг яшаш шароитларини ўрганилди. 

Уларга тиббий кўрикдан ўтишлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш марказига иш билан таъминлаши учун йўлламалар берилди. Ижтимоий кўникма марказидан бир марталик моддий ёрдам пуллари ҳамда паспорти йўқ 3 нафар шахсларга ҳудудлардаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидан ID- карта олишида  амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, тўртинчи минтақавий ҳудуд 33-сон манзил колониясидан озодликка чиққан Қарши тумани “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Йўлдошев Бекзод Қарши тумани “Магдона-ОИД” хусусий корхонасига ишга жойлаштирилиб, бир марталик моддий ёрдам олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

  Вилоят ҳокими афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрида ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича сектор раҳбарларига топшириқлар берди.

Text to speech