25 Январ 2023 йил 297

Қарор мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тўртинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази Кадрлар билан ишлаш гуруҳи томонидан 2022 йил 25 январь куни минтақа тасарруфидаги муассаса бошлиқларининг ўринбосарлари ва раҳбар ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 10-сон Қарори моҳияти ва унинг ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишда вилоят ИИБ ТҚХ ходими подполковник П.Хасанов, вилояти ИИБ ТҚХ кадрлар гуруҳи катта мутахассис подполковник Х.Бобоев ва Марказ Кадрлар билан ишлаш гуруҳи инспектори майор С.Насиров шахсий таркибга Қарорнинг мазмун-моҳияти, ички ишлар органларининг аҳоли билан ишлаш самарадорлигини оширилиши маънавий-маърифий ишлар кўлами кенгайтирилиши, жамоатчилик назорати кенгашини тузишга оид тушунчалар бериб ўтди.


Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланганини, Кодексда белгиланган қоида ва талабларни ҳар бир ходим ўқиб-ўрганиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши мажбурий ҳисобланади. Ходимнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолаш ва рағбатлантиришнинг асосий мезони эканлиги, Кодекс қоида ва талабларга амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун асос бўлиши иштирокчиларга тушунтирилди.


Тадбирда мавзу доирасида битирувчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Text to speech