16 Феврал 2023 йил 293

Қарор мазмун-моҳияти хотин-қизларга етказилди

Қашқадарё вилояти ИИБда Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник И.Худойқулов ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларга қарорга мувофиқ Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш борасида амалга ошириладиган ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Тадбирда қарор билан ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқлангани ва унда коррупция, тамагирлик ва бошқа салбий иллатларни олдини олиш фуқаролар билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган муҳим қоидалар киритилгани таъкидланди.

Text to speech