16 Август 2024 йил 538

Шаҳрисабз туманида ўтказилаётган "Пробация ойлиги" ҳамда "Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги" доирасида тадбирлар давом этмоқда.

Республикамизда жорий йилнинг 23-июлидан 23-августига қадар  "Пробация ойлиги" ҳамда 3-августдан 5-сентябрга қадар "Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги" деб эълон қилинган бўлиб, мазкур ойлик доирасида қатор махсус профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан, бугун Шаҳрисабз тумани ИИБ мажлислар залида Шаҳрисабз тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назоратида суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ёшлар ва Аёллар учун Шаҳрисабз туман сектор раҳбарларининг навбатдаги учрашуви ташкил этилди.

Унда туман прокурори Б.Худойқулов, туман ИИБ бошлиғи А.Джураев ҳамда туман ДСИ бошлиғи А.Юлдошевлар шунингдек тумандаги ҳамкор ташкилотлар маъсул вакиллари иштирок этишди. Йиғилиш давомида пробация назоратидаги шахсларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан уларнинг мурожаатлари тингланиб, назоратдаги шахслар томонидан қилинган мурожаатлар юзасидан маъсул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилиб, 5 нафар назоратдаги шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, фуқаролик паспортини расмийлаштириш ҳамда маиший турмуш доирасидаги мурожаатлари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Text to speech