Шаҳрисабз туманида содир этилган оғир турдаги жиноят бўйича муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди
Шаҳрисабз
тумани “Шанбе” МФЙ да содир этилган оила-турмуш доирасидаги жиноят муҳокамаси
бўлиб ўтди. Унда вилоят 3-сектор раҳбари - ички ишлар бошқармаси бошлиғи
полковник Абдувохид Исмоилов, туман ҳокими, прокурори, ички ишлар, соғлиқни
сақлаш бўлимлари бошлиқлари, мутасадди
идоралар ҳамда “Шанбе” маҳалласи еттилиги ва фаоллари иштирок этишди.
Муҳокама
йиғилишида сўз олган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид
Исмоилов жиноятни юзага келтирган шарт-шароит ва омилларни атрофлича таҳлил
этди.
Даволанишга
муҳтож фуқаро оила-турмуш доирасида мудҳиш жиноятга қўл ургани, ўз навбатида бу
ҳолатга тиббиёт соҳаси мутасаддилари ўз вазифасига масъулиятсизлик қарагани
оқибатида сабаб бўлганини таъкидлади. Қолаверса, қариндошлар ҳамда маҳалла
еттилиги ҳам “хонадонбай” ўрганишлар давомида бу ҳолатни эътибордан четда
қолдиргани танқид остига олинди.
Одатда
маҳаллада кимнинг қандай ҳаёт
кечираётгани, ижтимоий аҳволи, нима иш билан машғуллиги, руҳиятидаги
ўзгаришларни фаоллари яхши билиши лозим. Лекин
вақтида тиббий профилактик чораларни амалга оширмагани, ўзибуларчиликка
берилиш мана шундай салбий оқибатни юзага келтирган.
Агарда
ҳар бир фуқаро огоҳ ва ҳушёр бўлиб, атроф-теваракда кечаётган ҳолатларга
дахлдорлик ҳисси билан яшаганда, маҳалла еттилиги ва жиноятни содир этган
шахснинг ота-онаси бу ҳолатни вақтида муҳокама этиб, профилактик чора-тадбирларни амалга оширганда
бу мудҳиш жиноятнинг олди олиниши мумкин эди.
Ҳолат
бўйича туман сектор раҳбарлари, тиббиёт соҳаси мутасаддилари ва “Шанбе” маҳалла
фуқаролар йиғини еттилиги зиммасига келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш
ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар вазифаси юкланди.