Шаҳрисабз туманида содир етилган фирибгарлик жинояти сектор раҳбарлари томонидан муҳокама етилди
Шаҳрисабз туман “Тепар” маҳалласида содир этилган фирибгарлик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят прокуратураси, туман сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар, “Тепар” маҳалласи еттилиги иштирок этди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи фуқаро Ж.А. 2022 йил август ойида Шаҳрисабз туманида яшовчи таниши Т.Ғ. га “Жентра” русумли автомашина олиб бериши учун 13.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини берган. Ўз навбатида Т.Ғ. Ж.А.нинг пулларини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб, фирибгарлик жиноятини содир этган.
Кўлами кенг йиғилишда сўз олганлар содир этилган фирибгарлик жиноятини танқидий-таҳлил этиб, фуқароларга давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароит ва имкониятларга қарамай улар томонидан турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этиш ҳолатлари юз бераётганини таъкидлашди.
Содир этилган фирибгарлик жиноятини юзага келиш сабаблари, шарт-шароитлари муҳокама этилиб, фуқаронинг ота-онаси, маҳалла-куй, фаоллар Т.Ғ.нинг турмуш тарзи билан қизиқмаганини айтиб ўтишди. Ўз навбатида жиноятни олдини олдини олишга масъул бўлган маҳалла еттилиги “хонадонбай”, “маҳаллабай” ўрганишларда бу шахснинг бандлиги ва юриш-туриши билан қизиқмагани ҳолда ўз вазифасига масъулиятсизларча ёндошгани сабаб бўлганлигини билдиришди.
Муокама йиғилишида маҳалла еттиги зиммасига жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларини ўрганиш жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган чора-тадбирлар борасида манзилли вазифа ва топшириқлар берилди.
Йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Азиз Очилов иштирок этди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.