23 Декабр 2023 йил
776
Шаҳрисабз туманида сайёр суд ўтказилди
Шаҳрисабз
туманида вилоят прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармасининг "Долзарб
40 кунлик"ни ўтказиш тўғрисидаги Қўшма фармойиши ижроси юзасидан бир қатор
профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тумандаги 1-сонли касб-ҳунар
мактабида қонунбузарликларга қўл урган шахслар билан сайёр суд мажлиси
ўтказилди. Майда безорилик, вояга етмаганларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш
каби ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ишлар кўрилиб, жазо муқаррарлиги
таъминланди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.