19 Декабр 2024 йил 687

Шаҳрисабз туман ИИБда бўлим раҳбарияти ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ва Овчилик ва балиқчилик спорт бирлашмаси раҳбарияти ва аъзолари, ҳаваскор овчилар билан йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 май кунидаги “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни  ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  26 декабр кунидаги “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори талаблари ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берди.  

 Бунда рўйхатга олинган овчилик жамиятига аъзо овчиларнинг ўқотар ов қуролларини сақлаш қоидалари, Овчилик билети ва шаҳар-туман ИИБ томонидан бериладиган рухсатнома муддатини ўтказиб юбормаслик, қурол сақланадиган темир сейф калити қурол эгасида сақланиши ҳамда темир сейф мустаҳкам қотирилиши лозимлиги акс ҳолда овчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиб, қуроллар  олиб қўйилиши таъкидлади.

Якунда жамият аъзоларига ва ҳаваскор овчиларга ов қуроли сақландиган хонадонларни Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасининг пультларига улаш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш турли кўнгилсиз ҳолатларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши тушунтирилиб, бу борада тегишли тавсия ва йўриқномалар берилди.

Text to speech