Шаҳрисабз шаҳрида ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, подполковник Ҳотам Қодировнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифага
айланди. Шу боис одамларнинг муаммоларни бартараф этиш, уларни қийнаётган
кундалик ва маиший юмушларни бартараф этиш, пировардида одамларни ҳаётдан рози қилиш
бугунги куннинг долзарб масаласига айланди.
Фуқароларни
муаммоларини тинглаш ва масалаларни ўрганиш ҳамда ҳал қилиш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрида ички ишлар вазирлиги
жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи,
подполковник Ҳотам Қодировнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр
қабулда фуқароларнинг ички ишлар органларининг профилактика, тергов хизмати
ходимлари томонидан олиб борилаётган суриштирув ва тергов ҳаракатлари
ҳамда бошқа масалаларга оид 42 та
мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг 31 таси жойида ҳал этилди. Айрим фуқароларга
муаммоси бўйича бошқа органга мурожаат этишлари юзасидан тегишли ҳуқуқий
тушунчалар берилди. Қолган 11 та
мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб этиши тушунтирилиб, тегишли мутасадди идораларга
юборилди ва ижроси назоратга олинди.
Кўлами
кенг сайёр қабул якунида фуқаролардан тушган мурожаатлар жамланиб, таҳлил
этилди ва секторлар раҳбарларига рўйхатга олинган муаммоларни бартараф этиш
мажбурияти юкланди.