Шаҳрисабз шаҳри “Ҳисор” ўйингоҳидаги сув ҳавзасида “Сузиш” тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди
Ички ишлар Вазирининг 2024 йил 8
июндаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимида жорий
йилнинг июнь ойи “Янги Ўзбекистон
ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиш тўғрисида”ги
фармойишига асосан, Қашқадарё вилоятида алоҳида дастурга мувофиқ “Ички ишлар
органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг ИВ Республика ёшлар форуми”
Қашқадарё вилоятида юқори савияда ташкил этилди. Шаҳрисабз шаҳар “Ҳисор” ўйингоҳидаги сув ҳавзасида
Форумда иштирок этаётган йигитлар ўртасида спортнинг “Сузиш” тури бўйича
мусобақалар бўлиб ўтди. Ёпиқ турдаги 25 метр узунликдаги сузиш ҳавзасида иштирокчилар эркин
усулда халқаро стандартлар асосида бориб қайтиш ҳисобига 50 метр масофада
сузишди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилган
сузиш мусобақасида 4 нафар иштирокчи ягона жамоа тарзида қатнашди.