6 Июл 2024 йил 507

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Барча ҳудудларда бўлгани сингари Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган тарғибот тадбири ҳам «Кибержиноятдан огоҳ бўлинг» мавзуига бағишланди. Ушбу тарғибот йиғилишида ҳоким ўринбосарлари, шаҳардаги мавжуд маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари, мактаб психологлари ва фаоллар иштирок этишди. Сўзга чиққан Республика ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаментининг киберхавфсизлик маркази масъул ходими Жавлон Жабборов, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ўринбосари Дилшод Султонов ва бошқалар асосий эътиборни бугунги кунда ҳаётимизга каттагина хавф солаётган, носоғлом муҳитни пайдо бўлишига олиб келаётган кибержиноятларнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз курашиш, жойларда айниқса аҳоли ва ёшлар ўртасида тўлиқ тушунтириш ишларини олиб бориш-жумладан ижтимоий тармоқлар, интернет дўконларидан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш, пластик карта коди ва паролини, шунингдек, смс хабарлар орқали юбориладиган махфий кодларни бегона шахсларга бермаслик хусусида йиғилганларга кенгроқ тушунча бериб иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар қайтаришди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга огоҳликка даъват этувчи тарғибот қўлланмалари тарқатилди.

Text to speech