20 Январ 2025 йил 1039

Қаршида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Қарши темир йўл вокзалига қарашли Вагон депосида экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзулари кенг ёритилди. Тадбирда ёт ғоялар таъсиридан ҳимояланиш ва маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш йўллари хусусида фикр юритилди.
Шунингдек, тадбирда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Text to speech