Қарши туманида жойлашган Ахборот технологиялари ва менежмент университетида “Аёл-миллат кўзгуси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Аёл бахтли
бўлса, жамият тараққий етади. Хотин-қизларни эъзозлаган, қадрлаган юртнинг эса
бугуни ва эртаси шубҳасиз фаровондир! Юртимизда хотин-қизларнинг
ҳуқуқ-имкониятларини кенгайтириш, давлат бошқаруви ва жамиятнинг барча
жараёнларида уларнинг ролини оширишга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.
Шунингдек,
Қашқадарё вилояти Қарши туманида жойлашган
Ахборот технологиялари ва менежмент университетида “Аёл-миллат
кўзгуси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Туман хотин-қизлари иштирокидаги ушбу
учрашувда Қарши тумани ИИБ ЖҲХ XPХ ХҚМБ катта инспектори лейтенант Б.Авазова
бугунги кунда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, эрта турмуш,
тазйиқ ва зўровонлик мавзуларида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Аёллар
ўзларини ўйлантириб келаётган,
қизиқтирган ва муаммоли ҳолатлари бўйича саволларига батафсил жавоблар олди.
Хотин-қизлар иштирокидаги бу каби учрашувлар жойларда давом эттирилмоқда.