9 Июл 2024 йил 341

Қарши тумани ҳокимлигида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида семинар ўтказилди

Қашқадарё вилоятида давом этаётган "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида давлат бошқарув органлари ва ташкилот ходимлари кибер-саводхонлигини ошириш мақсадида Қарши тумани ҳокимлигида кибер-гигиена бўйича семинар ташкил қилинди.

Семинар давомида кибер-гигиена ва ахборот хавфсизлиги, кўп факторли аутентификация, компьютер функцияларини чеклаш, фишинг, кибер-фирибгарларнинг маълумотлар манбаи, мессенджер ва электрон почталарда хабар алмашиш хавфлари, иш фаолияти ва шахсий ҳаёт муҳитини чегаралаш, хабар алмашиш каналлари, мессенджер ва ижтимоий тармоқларда ахборот хавфсизлиги; электрон имзо калитини йўқотиш, сақлаш воситалари билан хавфсиз ишлаш, хавфли дастурий таъминотларнинг компьютерларга тушиш йўллари, ишни бошлашдан олдин компьютерни текшириш, компьютер ишламай қолганда блокировка қилиш/тизимдан чиқиш, кундалик ҳаётда киберхавфсизлик, телефон аппарати йўқолгандаги чоралар, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳар ташкилот раҳбарлари ўз корхоналарида ойлик доирасида семинарлар ўтказилиши ҳамда мурожаатчи фуқароларга тарғибот ишларини олиб бориши юзасидан вазифалар ҳам белгилаб берилди.

Text to speech