Қарши туман ИИБда бўлим ЖХХ пробация гуруҳида жазо ўтаётган маҳкумлар ва уюшмаган ёшлар билан профилактик тадбир ўтказилди
Вилоят ИИБ ЖХХ Пробация хизмати раҳбарияти ва туман ИИБ
масъуллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда уюшмаган ёшлар ва назоратдаги
шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан бандлигини таъминлаш, муайян
касбга ўқитиш орқали уларнинг дунёқарашида жиноятчиликка қарши ҳамда меҳнатга
ҳалол муносабатни шакллантириш борасида бир қатор тавсиялар ва ишга
йўналтиришлар берилди.
Жазо ўтаётган маҳкумлар томонидан келгусида қайта жиноят
содир этилишини олдини олиш ва уларни бандлигини таъминлашга оид ва бошқа бир қатор масалалар атрофлича таҳлил
этилди. Йиғилишда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Якунда туман туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли
бандлигини таминлаш бўлими масъуллари томонидан “Ишга марҳамат” дастури
доирасида ўзларининг таклифларини беришди.