29 Ноябр 2024 йил 607

Қарши олимпия ва паралимпия заҳиралари мактаби спорт саройида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг валейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг тақвимий режасига асосан бўлиб ўтган мусобақада вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан иборат жамоалар иштирок этишди. 

Соҳа ходимларининг жанговар шайлигини ошириш, жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мусобақада жамоалар бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар. 

Муросасиз баҳсларга бой кечган мусобақада вилоят Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ва ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари 7533-ҳарбий қисм жамоалари навбатдаги совринли ўринларни банд этишди. 

Ғолиблар Кенгашнинг диплом, медал ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech