23 Феврал 2024 йил 295

Қарши муҳандислик итисодиёт институтида ёшлар жиноятчилиги ва киберхавфсизлик борасидаги қонунбузарликлар бўйича давра суҳбати ўтказилди

Институт ўқитувчилари ва талабалари иштирок этган тадбирда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчилари иштирок этиб, мамлакатимизда ёшларни жиноятлардан холи улғайиши учун бир қатор имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилганини таъкидлашди. Шу боис ёшлар турли қонунбузарликлардан сақланиши, экстремистик гуруҳларнинг таъсирига тушиб қолмаслик, ҳар қандай ёт ғояларга қарши курашиш учун бой маънавий хазиналаримизни ўрганиши лозимлиги борасида иштирокчиларга керакли тушунчалар берилди.

Йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11-апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқулари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киртиш тўғрисидаги"ги қонуни мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилиб ўтилди.

Якунда иштирокчиларни саволларига жавоблар берилди.

Text to speech