21 Ноябр 2024 йил
115
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида “Долзарб 50 кун” профилактик тадбири доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда қурол ва пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари мавзусида сўз юритилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ЖХХ ЖТСБ ходимлари, олий ўқув юрти ўқитувчилари ва талаблари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қурол ва пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгаришлар - қурол ва пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда сақлаш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш ва Республикамизга олиб кириш ёки мамлакатимиздан олиб чиқиш учун жавобгарлик чоралари янада кучайтирилгани таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда мавзу юзасидан иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди.