25 Июн 2024 йил 721

Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида масъуллар иштирокида Қарши давлат университетида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.

"ТИҚХММИМТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида масъуллар иштирокида  Қарши давлат университетида содир этилган жиноят муҳокамаси бўлиб ўтдиУнда сўз олган Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғиполковник Р.Темиров содир этилган жиноятга сабаб бўлган шарт-шароитларни атрофлича таҳлил этдиОлийгоҳ ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш учун  масъуллар эътибор қаратиши лозим бўлган ҳолатлар хусусида топшириқлар берди.

Тадбирда институт директори маслаҳатчиси Т.Уралов, директорнинг 1-ўринбосари О.Пиримов ва профилактика  инспектори,  катта лейтенант Ф.Абдусаломовлар иштирок этиб, талаба ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, таътил давомида бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар хусусида сўз юритишдиЯкунда билдирилган таклиф ва тавсияларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech