9 Декабр 2023 йил 944

Қарши Ирригация ва агротехнологиялар институтида Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда талаба-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга оид тадбир ташкил этилди.

Қарши Ирригация ва агротехнологиялар институтида Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда талаба-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга оид тадбир ташкил этилди. Унда Қарши шаҳар ИИОФМБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант  Н.Мақсадова, профилактика инспектори Ф.Абдусаломов, институт хотин-қизлар кенгаши раиси М.Расуловалар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, уларга яратилаётган имкониятлар борасида фикр юритишди.

Иштирокчиларга янги таҳрирдаги Конституцияда белгилаб қўйилган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, гендер тенглиги, аёлларга бериладиган “Ҳимоя ордери” нинг асослари каби бир қатор масалаларга оид саволларига ҳам  жавоблар берилди.

Text to speech