Қарши Халқаро университетида “Зўравонликсиз 16 кун” тадбири доирасида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ,
Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази вилоят бўлими,
университет ўқитувчи ва талабалари
иштирок этишди.
Давра
суҳбатида жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига
олиб келадиган сабаб ва шарт- шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш
чора-тадбирлари,бу борада жамоатчилик назоратини олиб бориш борасидаги
фикр-мулоҳазалар иштирокчиларга тушунтирилди.
Шунингдек,
илмий, амалий ҳамда фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва
болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш,
гендер тенглик ва бу борадаги муаммоларни бартараф этиш буйича маърузалар
тингланди.
Қизғин
мунозараларга бой тарзда ўтган тадбирда иштирокчиларнинг саволларига
мутахассислар томонидан жавоб берилди.