Қарши шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади.
Қарши шаҳар ҳокимининг 2024 йил 19 март кунидаги
19-4-69-Ф/24-сонли фармоишига асосан Қарши шаҳрида “Наврўз” умумхалқ байрами
тантаналарини ўтказиш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида
Қарши шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари қатнови вақтинча
чекланади.
“Наврўз” умумхалқ байрами тантаналарини ўтказиш муносабати
билан 2024-йил 19-март соат 22:00дан 2024-йил 20 -март куни соат 22:00га қадар
Мустақиллик шоҳ кўчасининг “Мустакиллик - И.Каримов" кўчалари кесишган
чорраҳасидан "Мустақиллик - Насаф” (Глобус) кўчалари кесишган
чорраҳасигача автоқатнов йўлларида вақтинча автомобиль ҳаракати чекланади.
Хавфсизликни таъминлаш байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказиш
учун йўл ҳаракати қатнашчиларидан чекловларни тўғри қабул қилган ҳолда, ЙПХ
ходимларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз.