8 Феврал 2024 йил 456

Қарши шаҳридаги таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари ўртасида профилактик тарғбот ишлари ўтказиб келинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Академиясига жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятли номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиниши мақсадида, ИИВ Академияси Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси ўқитувчиси маёр А.Б.Турсунов ҳамда Қашқадарё вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг кадрларни тайёрлаш бўйича ёрдамчиси подполковник У.Абдусаломовлар томонидан Қарши шаҳридаги таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари ўртасида профилактик тарғбот ишлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ўтказилган тарғибот ишлари давомида ИИВ Академиясининг бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги, академияда курсантлар билан олиб борилаётган интерфаол таълим йўналишлари ва яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Учрашувда ўқувчи ёшларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Text to speech