25 Сентябр 2024 йил 341

Қарши шаҳридаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг фуқаролар билан оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзда ўтган сайёр қабулда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник  Бахтиёр Ражапов фуқароларнинг саккизта мурожаатларини тинглади.

Ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тергов ва суриштирув ишларига оид, ишга тиклаш ҳамда бошқа мурожаатларнинг бўйича иккита мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Тадбирда ўрганиш учун муддат талаб қиладиган олтита мурожаатлар рўйхатга ва алоҳида назоратга олиниб, белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Жамиятда фуқароларнинг кундалик турмуш тарзида учраётган маиший ва бошқа муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech