Қарши шаҳридаги “қизил” тоифадаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
Шаҳарнинг “қизил” тоифадаги Чўлқувар маҳалласида “Йўл харитаси” асосида ижтимоий профилактика тизими йўлга қўйилиб, ҳудуддаги таълим муассасалари, кўчалар, шунингдек жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган манзилларда камералар ўрнатилмоқда. Жараёнда кўнгилочар масканлар, тунги клублар атрофида ўрнатилган видеокамералар ишлаш жараёни кўздан кечирилмоқда. “Намунали хавфсиз кўча” ва “Намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилиш, ички ишлар ва миллий гвардия ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг масъулларига фуқароларни хонадонлари қўриқловини пультга топириш юзасидан тарғибот ишларини ҳам олиб борилиб, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлагига Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси томонидан ташвиш тугмалари ўрнатилмоқда. Жараёнда савдо дўконлари, фуқаролар гавжум тўпланадиган масканларда видеокамералар ўрнатиш ҳамда вазиятни назорат қилиш учун профилактика инспектори ва ички ишлар бошқармаси вазиятлар марказига интеграция қилиш чоралари кўрилмоқда. Маҳаллада жиноятларни олдини олиш мақсадида марказий автомобил қатнов йўли ёқасига (SOS) тезкор чақирув тугмаси ўрнатилиб, ишчи ҳолатга келтирилди.
Йўл харитаси доирасидаги тадбирлар давом
эттирилмоқда.