26 Феврал 2024 йил 289

Қарши шаҳридаги “Ёшлар марказида” вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБ ходималари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш, дунёқарашини юксалтириш ҳамда улар ўртасида жамоавий муҳитни шакиллантириш мақсадида ўтказилган интеллектуал ўйинда жами 5 та жамоа иштирок этди.  Қизғин баҳс-мунозарага бой бўлган  мусобақада барча жамоалар ғолиблик учун бор маҳорат ва интеллектуал билимларини ишга солиб курашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра, бошқарма соҳа хизматларидан таркиб топган хотин-қизлар “Фемида” жамоаси жамоаси 1-ўринни,  Косон, Касби, Муборак туманлари ИИБ лари ходималари "Тўмарис” жамоаси 2-ўринни, Қарши шаҳар ИИО ФМБ “Қалқон” жамоаси эса 3-ўринни банд этди.  Ғолиб жамоалар вилоят  ИИБ раҳбариятининг эсдалик совғалари билан тақдирланди

Text to speech