10 Январ 2025 йил 595

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги мунсабати билан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар туман ички ишлар бўлимлари ходимларидан иборат жамоалар мамлакатимиз Қуролли кучлари ташкил этилиши, ҳарбий жанговар қудрати, бу борада маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириш бўйича кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” тамойилига оид саволларга жавоблар излашди. 

Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида бўлиб ўтган “Заковат” интелектуал ўйини якуний натижаларига кўра, Косон тумани ИИБ жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни эса Қарши шаҳар ИИО ФМБ ва Чироқчи тумани ИИБ жамоаси банд этди. 

Ғолиблар Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech