Қарши шаҳрида тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан йўриқнома ўтказилди
Вилоят ИИБ бошлиғининг
ўринбосари, полковник А.Алланазаров, Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, полковник
Ф.Ибрагимов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан шаҳарда
тунги вақтларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш,
жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соҳавий хизматлари ва
Миллий гвардия ходимларига хизмат олди йўриқнома ўтказди.
Унда жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, айниқса оғир ва ўта оғир жиноятларни содир
этилиш сабаб ва омилларини аниқлаб, бартараф қилишда маҳалланинг тутган ўрни
жуда муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
Йўриқномада ходимларга
хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда хизмат олиб
боришларини таъкидланиб, фуқароларнинг тинчлиги, осойишталиги, жамоат ва йўл
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқ топшириқлар берилди.