Қарши шаҳрида содир этилган жиноятлар муҳокама этилди
Муҳокамада Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, профилактика инспектори ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар содир этилган жиноятн юзага келтирган шарт-шароитлар ва омилларни атрофлича танқидий-таҳлил этди.
Йиғилишда содир этилган жиноятни юзага келтирувчи шарт-шароитлар ва омиллар таҳлил этилганда маҳаллада фуқароларнинг кундалик ташвиши ва дарду муаммолари билан шуғулланиши лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди.
Содир этилган жиноятлар юзасидан сектор раҳбарлари, маҳалла еттилиги “фуқаробай” ва “хонадонбай” ишларни янада жонлантириши, вақтида профилактик ишларни амалга ошириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш учун йўл харитаси ишлаб чиқиб, фаолиятни режа асосида олиб бориш мажбурияти юкланди.