31 Январ 2025 йил 692

Қарши шаҳрида Президент Администрацияси топшириғи асосида Республика ишчи гуруҳи вилоят масъулларининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди

Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва бошқа вазирликлар ҳамда алоқадор идоралар, банклар масъуллари, Президент Халқ қабулхонаси вакиллари, вилоят секторлар раҳбарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар мутасаддилари фуқароларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-маиший муаммолари, бандлигини таъминлашга оид мурожаатларини тинглади.  

Қарши шаҳар, Миришкор ва Қарши туманлари фуқаролари иштирок этган қабулда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Абдувохид Исмоилов бир гуруҳ фуқароларнинг ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тергов, тезкор қидирув ва профилактика хизмати ходимлари олиб борилаётган суриштирув ва тергов ҳаракатларига оид муаммоларини тинглаб, ечимини топиш чоралари кўрилди.  

Оммавий сайёр қабулда бўлган 29 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 8 та муаммолар жойида ҳал этилди. ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб этадиган 15 та мурожаатлар назоратга олинди. Баъзи мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.  Жараёнда Ўзбекистон Республикасининг илк фуқаролик ҳужжатини олаётган ёшларга ИД-карталари тантанали равишда топширилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech