Қарши шаҳрида ПҚ-1-сонли қарор ижроси муҳокама қилинди
Қарши шаҳри ҳокимлигида давлатимиз
раҳбарининг ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Акмал Сайфитдинов, Қарши шаҳри
ҳокими Нормўмин Холбоев, шаҳар прокурори Собир Темиров, ИИО ФМБ бошлиғи Фаррух
Ибрагимов, тегишли идоралар вакиллари ҳамда “қизил” тоифадаги маҳаллалар
еттилиги иштирок этди.
Йиғилишда ПҚ-1-сонли қарор асосида
тасдиқланган йўл харитасининг ижроси, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш
чоралари муҳокама қилинди. Маҳалла еттилигига тегишли бандлар ижроси бўйича
аниқ муддатлар белгиланди, жавобгар масъуллар бириктирилди.
Шунингдек, маҳаллаларда криминоген
вазиятни барқарорлаштириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича манзилли
чора-тадбирлар йўл харитасининг Қарши шаҳрига тегишли бандлар ижроси ҳам кўриб
чиқилди. Ҳар бир банд бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.