6 Январ 2025 йил 703

Қарши шаҳрида ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти Кенгашининг тавқимий режасига асосан спортнинг “Шахмат” ва “Шашка” тури бўйича мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Қашқадарё вилояти ИИБ ва Божхона бошқармалари, 7533-, 37837-сонли ҳарбий қисмлар, ЖИЭД  4-Минтақавий мувофиқлаштириш маркази, Қашқадарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармси, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходим ва ходималари иштирок этишди.  

Соҳа ходимларининг ақлий қобилияти ва фикрлаш доирасини кучайтириш мақсадида ўтказилган мусобақада жамоалар бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар. 

Муросасиз баҳсларга бой кечган мусобақанинг шахмат йўналишида шахсий биринчиликни 1-ўринни ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходими, сафдор Алиқулов Жамшид қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни ИИВ ЖИЭД 4-Минтақавий мувофиқлаштириш маркази ходими, майор Шерали Худойназаров ва ИИВ ҚҚ 7533-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, кичик сержант Ализода Ёзалиев банд этди. 

Шашка йўналишида эса 37837-ҳарбий қисм  ҳарбий хизматчиси, кичик сержант Жонибек Муродов фахрли биринчи ўринни банд этди. 2-ўрин ИИВ ЖИЭД 4- Минтақавий мувофиқлаштириш маркази ходими, подполковник Баҳрон Эштўхтаровга ва 3-ўрин Қарши туман ИИБ ЖХХ ҲПБ пробация гуруҳи катта инспектори, капитан капитан Лазиз Тоғаевга насиб этди.  

Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган шашка мусобақасида 37837-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, кичик сержант Нодира Каттамовага тенг келадиган рақиб топилмади. ИИВ ЖИЭД 4- Минтақавий мувофиқлаштириш маркази ходими, кичик сержант Мадина Каттамова ва вилоят Божхона бошқармаси ходими, лейтенант Ўғилой Қўчқоровалар кейинги совринли ўринларни банд этишди.   

Умумжамоа ҳисобида эса 1-ўринни 37837-ҳарбий қисм терма жамоаси, 2-ўринни Қашқадарё вилояти ИИБ, 3-ўринни ИИВ ЖИЭД 4- Минтақавий мувофиқлаштириш маркази терма жамоалари вакиллари қўлга киритди. 

Ғолиблар Кенгашнинг диплом, медал ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech