15 Октябр 2024 йил 547

Қарши шаҳрида ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, подполковник Ҳотам Қодировнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифага айланди. Шу боис одамларнинг муаммоларни бартараф этиш, уларни қийнаётган кундалик ва маиший юмушларни бартараф этиш, пировардида одамларни ҳаётдан рози қилиш бугунги куннинг долзарб масаласига айланди. 

Фуқароларни муаммоларини тинглаш ва масалаларни ўрганиш ҳамда ҳал қилиш мақсадида Қарши шаҳрида ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, подполковник Ҳотам Қодировнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. 

Сайёр қабулда фуқароларнинг ички ишлар органларининг профилактика, тергов хизмати ходимлари томонидан олиб борилаётган суриштирув ва тергов ҳаракатлари ҳамда  бошқа масалаларга оид 32 та мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг 23 таси жойида ҳал этилди. Айрим фуқароларга муаммоси  бўйича бошқа органга мурожаат этишлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди. Қолган 9 та мурожаатлар ўрганиш учун маблағ ва вақт талаб этиши тушунтирилиб, тегишли мутасадди идораларга юборилди ва ижроси назоратга олинди. 

Мурожаатлари ижобий ечим топган фуқаролар Сайёр қабул шаффоф, ошкора ва очиқ, одилона ўтказилгани учун муҳтарам Президентимизга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбариятига ўз миннатдорчилигини баён этди.  

Кўлами кенг сайёр қабул якунида фуқаролардан тушган мурожаатлар жамланиб,  таҳлил этилди ва секторлар раҳбарларига рўйхатга олинган муаммоларни бартараф этиш мажбурияти юкланди.  

Сайёр қабул воҳанинг шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Text to speech