Қарши шаҳрида “25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни” муносабати билан профилактик тадбир ташкил этилди.
Қарши шаҳрида “25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни” муносабати билан профилактик тадбир ташкил этилди. Унда ИИВ Академияси, Реабилитация маркази, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ инспекторлари иштирокида “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга кўрсатиладиган хизматларга оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тартиби ва ва амалиётга жорий этиш механизмлари” бўйича ўқув семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари, Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ХПБ ХҚМБ катта инспекторлари ва Реабилитатця маркази ходимлари иштирок этишди.
Семинарда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига идоралараро муносабатнинг миллий тажрибасига оид фикр-мулоҳазалар ўртага ташланиб, ўзаро тажриба алмашилди.